+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Осиё Тарраққиёт Банки (ОТБ) кредити ҳисобидан ускуна ва техника лизинги

Босиб чиқариладиган версия

Лизинг мақсади

Замонавий ишлаб чиқариш ускуналарини лизинг ёрдамида харидқилиш йўли билан экспортга қаратилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш

Лизинг олувчилар

Мулкчилик шаклнинг барча туридафаолият юритувчи, давлат улуши низом жамғармасининг 25% дан ортиқ бўлмаган корхоналар. Корхона камида 3 йил давомида муваффақиятли фаолият кўрсатган бўлиб, куйидаги шартлардан камида биттасига жавоб бериши керак:

А) Корхонада аёллар улуши қуйидагича бўлган холларда:

  • Корхона мулкининг 50% дан кўпроғи аёлларга тегишли бўлса; ёки
  • Корхона бошқарувида аёллар улуши 50 %дан кўпроқни ташкил қилса; ёки
  • Корхона штат жадвалида ишловчилар сонининг 50 % дан кўпроғини аёлларни ташкил қилса.

Б) Корхона Тошкент шаҳри худудидан ташқарида жойлашган бўлиши керак.

Молиялаштириш миқдори

10 000 АҚШ долларидан 300 000 АҚШ долларигача

Молиялаштириш валютаси

Хорижий валютада (АҚШ доллари ёки Евро)

Лизинг муддати

5 йил

Лизинг фоизи

йиллик 8% (қатъий ўрнатилган ставка/flat)

Лизинг тўловларини тўлаш шакли

Лойиҳани молиялаштириш валютасида

Лойиҳани кўриб чиқиш учун комиссия тўлови

Молиялаштириш қийматининг 1,5% миқдорида (Марказий Банкининг тўлов куни учун белгиланган курс бўйича сўмда)

Гаров таъминоти

Молиялаштириш миқдорининг 50% дан кам бўлмаган қийматда

  • Махсус техника ва транспорт воситалар;
  • Кўчмас мулк;
  • Ускуна;
  • Депозит;
  • Банк кафиллиги;
  • Ускуна сотувчи томонидан бериладиган Buy-Back Guarantee кафиллиги.

Бошқа шартлар:

1.Ишлаб чиқариш ускуналарини фақатгина ОТБ аъзо давлатларидан олиш

2.Лойиҳаларни Ўзбекистон ва ОТБ нинг атроф муҳитни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик, ҳамда ижтимоий ҳимоя талабларига мос келиши