+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Чет эл валютасидаги лизинг

Босиб чиқариладиган версия

Молиялаштириш суммаси

$10,000 - $1,900,000 (бунда $600,000 дан ортиқ миқдордаги лизинг битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича узил-кесил қарор компания Директорларининг Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади)

Мақбул лизинг объекти

Иқтисодиётнинг барча секторларидаги кичик корхоналар учун, ишлаб чиқариш мақсадларида ва ишбилармонлик фаолияти учун ускуналар, механизмлар ва транспорт воситаларининг барча турлари, “Салбий Рўйхат” бандида кўрсатилганлари бундан мустасно.

Фоиз ставкаси

Ўртача йиллик 10% (белгиланган ставка/flat)

Лизинг даври

Камида 1 йил ва кўпи билан 5 йил

Гаров таъминоти

Лойиҳа бўйича гаров таъминотининг миқдори лизингни молиялаштириш суммасининг камида 50%ни ташкил этиши керак. Кўчмас мулк; ёки ускуна; ёки банк кафолатлари; ёки кафилликлар; ёки кўчар мулк (техника, транспорт воситаси); ёки етказиб берувчи томонидан лизинг объектини ортга сотиб олиш кафолатлари кўринишидаги гаров суммаси.

Тўловлар

ЎзР биржадан ташқари валюта бозорининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада

Салбий Рўйхат

Компания қуйидаги йўналишлар бўйича лизинг хизматларини тақдим этмайди:

-    Фойдаланувда бўлган (ф/б) ускуна;

-    Реставрация қилинган (рекондицион) ускуна;

-    Тамаки саноати, казино ва қимор ўйинларига тааллуқли бўлган фаолият ёки инфратузилма учун мўлжалланган ускуналар ҳамда ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган ускуналар ва материаллар;

-    Ликёр-ароқ саноати учун мўлжалланган ускуна;

-    Кўчмас мулк.



Чет эл валютасидаги лизингда лизинг олувчининг бирламчи ва асосий йўлдош харажатлари

Ишлаб чиққанлик учун комиссия

Лизингни молиялаштириш суммасининг 1,5 фоизи (ЎзР биржадан ташқари валюта бозорининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмдаги эквиваленти)

Аванс тўлови

3 ойлик лизинг тўловлари

(ЎзР биржадан ташқари валюта бозорининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмдаги эквиваленти)

Банк комиссиялари

1. ускуна сотиб олиш ва сотиш бўйича шартномани рўйхатга олиш учун;

2. импорт шартномаси бўйича аккредитивга тўлаш ёки уни очиш учун;

3. аккредитив бўйича ҳужжатларни текшириш учун;

4. телекс тасдиғини олиш учун.

Банк комиссиялари уларнинг лойиҳани молиялаштириш ишлари амалга оширилаётган банк томонидан олинишига қараб лизинг олувчи томонидан қопланади.

Оралиқ тўловлар

1. Лизинг олувчи лойиҳа бўйича ҳар қандай, қисман тўланган (лизинг объекти учун) сумма учун белгиланган 1/2 ставка бўйича фоизларнинг кундалик калькуляцияси асосида оралиқ лизинг тўловларини лойиҳа бўйича молиялаштириш очилган санадан, яъни конвертация бўйича блок-ҳисобдаги маблағларни захирага олиш санасидан бошлаб тўлов санасигача, ёки Етказиб берувчининг фойдасига аккредитив очилган санадан бошлаб тўлайди (ЎзР биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича сўмдаги эквивалентда);

2. Лизинг олувчи лойиҳа бўйича ҳар қандай, қисман тўланган (лизинг объекти учун) сумма учун белгиланган ставка бўйича фоизларнинг кундалик калькуляцияси асосида оралиқ лизинг тўловларини тўлов санасидан ёки Етказиб берувчи фойдасига аккредитив очилган санадан бошлаб, лизинг бошланган санагача тўлайди (ЎзР биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича сўмдаги эквивалентда).

Суғурта

Лизинг/гаров объектини суғурта қилиш – лизинг/гаров объектининг тури ва суғурта компаниясининг шартларига қараб йилига шартнома/келишилган қийматининг 0,2% дан 3% гача (ЎзР МБ курси бўйича сўмдаги эквивалентда).

Божхонадан ўтиш харажатлари

Ускуна умумий қийматининг 0,2% - божхона процедуралари учун;
ускуна умумий қийматининг 0,7% - божхона декларацияси учун (ЎзР МБ курси бўйича сўмдаги эквивалентда).