+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Миллий валюта “Сўм”даги лизинг

Босиб чиқариладиган версия

Молиялаштириш суммаси

$10,000 - $1,900,000 (лойиҳа кўриб чиқилаётган санага ЎзР МБнинг расмий курси бўйича сўмдаги эквиваленти, бунда $600,000 дан ортиқ миқдордаги лизинг битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича узил-кесил қарор компания Директорларининг Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади)

Мақбул лизинг объекти

Иқтисодиётнинг барча секторларидаги кичик корхоналар учун, ишлаб чиқариш мақсадларида ва ишбилармонлик фаолияти учун янги, фойдаланувда бўлган ва реставрация қилинган ускуналар, механизмлар, транспорт воситалари ва кўчмас мулкнинг барча турлари, “Салбий Рўйхат” бандида кўрсатилганлари бундан мустасно. Лизинг олувчи фойдаланувда бўлган ва реставрация қилинган ускуна, транспорт воситаси ва ихтисослашган техника бўйича мустақил баҳолаш компаниясининг ҳисоботини Компанияга тақдим этиши зарур.

Молиялаштириш улуши

- Сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 100 фоизи;

- ёки сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 70 фоизи (Лизинг олувчи томонидан лизинг объекти умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида улушли иштирок олинган ҳолатда)

Фоиз ставкаси

Ўртача йиллик 15% (белгиланган ставка/flat)

Лизинг даври

Камида 1 йил ва кўпи билан 5 йил

Гаров таъминоти

Лойиҳа бўйича гаров таъминотининг миқдори лизингни молиялаштириш суммасининг камида 50%ни ташкил этиши керак. Кўчмас мулк; ёки ускуна; ёки банк кафолатлари; ёки кафилликлар; ёки кўчар мулк (техника, транспорт воситаси); ёки етказиб берувчи томонидан лизинг объектини ортга сотиб олиш кафолатлари кўринишидаги гаров суммаси.

Тўловлар

Миллий валютада

Салбий Рўйхат

Компания ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш; тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган; қимор бизнесига қаратилган лойиҳаларни молиялаштирмайди; шунингдек 7 йилдан ошувчи, фойдаланувда бўлган, реставрация қилинган ускуналар ҳамда 5 йилдан ошувчи транспорт воситаси ва ихтисослашган техника билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштирмайди.


Миллий валютадаги лизингда лизинг олувчининг бирламчи ва асосий йўлдош харажатлари

Ишлаб чиққанлик учун комиссия Лизингни молиялаштириш суммасининг 1,5 фоизи
Аванс тўлови Лойиҳа маъқулланиб, Ускуна лизинги тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг лизинг олувчи томонидан тўланадиган 3 ойлик лизинг тўловлари
Лизинг олувчининг улушли иштироки Лизинг объекти умумий қийматининг 30 фоизи (Лизинг берувчи томонидан лизинг объекти қийматининг 70% молиялаштирилган тақдирда)
Банк комиссиялари Банк комиссиялари уларнинг лойиҳани молиялаштириш ишлари амалга оширилаётган банк томонидан олинишига қараб лизинг олувчи томонидан қопланади.
Оралиқ тўловлар Лизинг олувчи лойиҳа бўйича ҳар қандай, қисман тўланган (лизинг объекти учун) сумма учун белгиланган ставка бўйича фоизларнинг кундалик калькуляцияси асосида оралиқ лизинг тўловларини лойиҳа бўйича молиялаштириш очилган санадан, яъни Етказиб берувчи фойдасига қилинган тўлов санасидан бошлаб, лизинг бошланган санагача тўлайди.
Суғурта Лизинг/гаров объектини суғурта қилиш – лизинг/гаров объектининг тури ва суғурта компаниясининг шартларига қараб йилига шартнома/келишилган қийматининг ўртача 0,15%.