+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Лизингни қулайликлари ва афзалликлари

Босиб чиқариладиган версия

Лизинг — бу Сизнинг солиқларингизни камайтириш учун қонуний асос

  • Сиз лизинг тўловлари бўйича ҚҚС тўламайсиз, чунки улар тўлиқ таннархга киритилади ва даромад солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани камайтиради.
  • Лизингга олиб келинадиган технологик ускуналар божхонада расмийлаштириш пайтида божхона тўловлари ва ҚҚСни тўлашдан озод этилади.

Лизинг – бу сизнинг молиявий оқимларингизни режали бошқаришдир

  • Сиз бизнесингизнинг бюджетини лизинг шартномаси амал қилиши даврига аниқ ҳисоблаб чиқасиз ва лизинг шартномаси бўйича ҳисоб-китоблар схемаси туфайли пул оқимларини бошқарасиз, бу тенг миқдордаги ҳар ойлик (ҳар чораклик) тўловларни кўзда тутади.

Лизинг – бу жаҳон андозаларига мос келадиган ускуналарни етказиб берувчи компаниялар билан ҳамкорлик қилишнинг реал имкониятидир

  • Сиз айланма сармоянгизни бошқа йўналишга бурмаган ҳолда жаҳон ва республиканинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган ускуналарга эга бўласиз.
  • Лизингга олинган ускуна нафақат ўзини-ўзи қоплайди, балки даромадларингизни сезиларли даражада ошириш имконини ҳам беради.

«Uzbek Leasing International A.O.» компанияси ўзингиз танлаган у ёки бу банк хизмати бўйича сизни чекламайди.