+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Лизинг битими босқичлари

Босиб чиқариладиган версия

БИРИНЧИ БОСҚИЧ

Консалтинг

«Uzbek Leasing International А.О.» компанияси иш фаолиятининг ўзига хос томони шундаки, унга муаммоларига ечим топиш мақсадида мурожат этган мижозлар учун хизматнинг ўрнатилган стандартлари ичида хар бир мижоз учун индивидуал ёндошишдир. Лизинг лойихаси менеджерларнинг асосий вазифаси шундан иборатки, лизинг лойихасини хар томонлама ўрганиб чиқиб эндиликда амалга ошириладиган лизинг лойихаси экспертизаси учун ушбу мижозга энг фойдали хамкорлик схемасини тузиб бериш.

Биз аминмизки лизинг компанияси ва мижозлар бир бирини яхши тушуниб биргаликда иш юритиши уларнинг профессионаллик даражаси, маданият ва ишга қай даражада маъсулиятлик билан ёндашаётганлилигига боғлиқдир. Агарда мижоз лизинг шартномаси хақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаса, ўз саволларига сифатли жавоб ола олмаса, у узоқ муддатга хамкорлик қилишни кўзда тутаётган лизинг компанияси томонидан хамкорлик қилишга қизиқиш сезмаса мижоз кетиб қолиши мумкин.

Шу сабабли, амалга оширмоқчи бўлган лизинг лойихангиз бўйича бизнинг компанияда сизга махсус мутахасис ажратилади, бунинг учун сиз фақатгина бизга қўнғироқ қилсангиз бас.

ИККИНЧИ БОСҚИЧ

Лизинг лойиҳасининг экспертизаси

Лизинг лойиҳаси учун мижоздан керакли маълумот ва хужжатлар олинганидан сўнг, лойиҳа менеджери уни экспертиза қилишга киришади. Лизингнинг тури ва ускуна нархига қараб лойихани кўриб чиқишга 15 кундан 30 кунгача вақт кетади. Бу вақт ичида бизнинг мутахасисларимиз томонидан лизинг лойихасининг хуқуқий аспектлари ва молиявий тахлили, иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқлиги анализ қилинади.

Агарда анализ жараёнида лизинг шартномаси тузилишига тўсиқлар мавжуд бўлса, бу хақида мижозга дархол хабар берилиб, лойиҳа бўйича олинган хужжатлар зудлик билан мижозга қайтарилади. Мижоз билан ишлашдан бош тортишнинг сабаби, мижоз хақидаги маълумотнинг салбийлиги, мажбуриятларнинг маъсулиятсизлик билан бажарилиши, шунингдек молиявий хисоботнинг нотўғрилилиги ёки бошқа корпоратив маълумотлар бўлиши мумкин.

Ускуна ишлаб чиқарувчи/сотувчи билан олди-сотти шартномаларини келишиш “Uzbek Leasing International А.О.” компаниясининг мухим вазифасидир. Кўп йиллик тажрибамиз ва эришган шарафимиз, бизга техник ускуналарни сотиб олишда фойдали шартномаларни қўлга киритишга имкон яратади. Европанинг кўпгина ускуна ишлаб чиқарувчи компаниялари ускуналар нархини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида биз билан хамкорлик қилишмоқда. Мижозларга қулайроқ бўлиши учун биз шартномани CIP ва DDU етказиб бериш шартлари асосида амалга оширамиз. Биз ускуналарни юк жўнатиш олди инспекциясини мижоз томонидан чуқур ўрганишига, мижозга мутахассисларни ускуна ишлаб чиқарувчи/сотувчи томонидан тайёрлаб бериш, лизинг объектини транспортировка жараёнида суғурталаш, ўрнатиш ва ишга тушириш жараёни, сотилганидан кейинги ускунанинг ишлаб чиқарувчи/сотувчи томонидан созланиши, кафолат хизмати, эҳтиёт қисмлар билан таъминланиши ва х.к ларни таъминлаб беришга мухим ахамият берамиз. .

Лизинг лойиҳаси бўйича якуний қарор «Uzbek Leasing International А.О.» компаниясининг Кредит Қўмитасида қабул қилинади.Ижобий қарор қабул қилиниши биланоқ мижоз хат орқали хабардор қилиниб, лизинг лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш жараёни бошланади.

УЧИНЧИ БОСҚИЧ

Хужжатларни тайёрлаш

«Uzbek Leasing International А.О.» лизинг келишуви хуқуқий нуқтаи назардан икки шартнома асосида битилади:

  • «Uzbek Leasing International А.О.» компанияси, Мижоз ва лизинг объекти ишлаб чиқарувчи/сотувчиси ўртасидаги ускунани етказиб бериш хақидаги уч томонлама шартнома.
  • «Uzbek Leasing International А.О.» ва Мижоз ўртасидаги лизинг шартномаси.

Биринчи келишув бўйича молиялаштиришнинг бошланиши, мижознинг аванс тўловини тўлаганидан кейин амалга оширилади.

ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧ

Ускунани етказиб бериш

Ускунани етказиб бериш, уни вақтлари ва шу билан боғлиқ барча масалаларни назорат қилиш, бизнинг компания ва мижоз билан хамкорликда ўтказилади.

Бундай ёндашув ушбу босқичда юзага келиши мумкин бўлган барча муаммоларни осон ва унумли хал қилишга имкон беради.

Ускуна ишлаб чиқарувчи/сотувчи олди-сотди шартомасида кўрсатилган шартларни бажарганидан сўнг, ускуна лизинг шартномасида кўрсатилган вақтга мижозга фойдаланишга топширилади.

БЕШИНЧИ БОСҚИЧ

Мониторинг

Ускуна мижозга топширилганидан сўнг уни «Uzbek Leasing International А.О.» томонидан лизинг объектини эксплуатация қилиш жараёнини мониторинги мавжуд. .

Мониторинг деганда биз мижознинг иш фаолиятини кузатиш, лизинг объектини холини назорат қилиш, унинг иш билан юкланиш даражаси ва эскиришини кузатишни назарда тутамиз. Мижознинг лизинг тўловлари ўз вақтида тўлаб борилиши учун, компания томонидан доимий ташриф амалга оширилиб туриши катта ахамиятга эга. Худуддаги мониторинг эса бевосита бизнинг минтақавий вакилларимиз томонидан олиб борилади.

ОЛТИНЧИ БОСҚИЧ

Мулкнинг эгасига ўтиши

Лизинг лойиҳаси бўйича хамма тўловларни ва лизинг объектининг сотиш нархи қилиб ойлик лизинг тўловининг 10% тўланганидан сўнг лизинг объектининг мулк хуқуқи «Uzbek Leasing International А.О. « томонидан мижоз қўлига ўтади.

Мижоз мулк хуқуқига эгалик қилиши учун Лизинг компанияси ва Мижоз ўртасида қарздорликни текшириш далолатномаси ва лизинг объектига мулкий хуқуққа эга бўлиш бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланади.

АРИЗА ТОПШИРИШ УЧУН БИРЛАМЧИ ХУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ

  • Низом ва Таъсис шартномаси (рўйхатдан ўтган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан);
  • Давлат Солиқ Инспекцияси томонидан тасдиқланган сўнгги 3 йил йиллик баланслар ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар;
  • Сўнгги аудиторлик ва/ёки солиқ текшируви хулосаси;
  • Банкдаги ҳисобрақам иш ҳолати, Картотека 2 бўйича қарзларнинг йўқлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар ҳақида банк маълумоти;
  • Солиқ ва бюджет олдида қарздорлик йўқлиги тўғрисида Давлат солиқ инспекцияси маълумотномаси;
  • Сўнгги 12 ой ичида мижоз ҳисобрақамининг иш фаолияти ҳақида (дебет ва кредит айланмалари) банкдан маълумотнома;
  • Муддати ўтган қарздорликлар бўйича қиёсий далолатнома илова қилинган сўнгги ҳисобот даври бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик ҳақида маълумотнома;
  • Режалаштирилаётган лизинг муддати даврида корхона фаолиятининг лойиха бўйича кўрилажак фойда ва зарарлари ҳамда нақд пул оқими истиқбол кўрсаткичлари киритилган Бизнес-режаси ёки техник иқтисодий асоси (ТИА);
  • Корхона таъсисчилари ва раҳбарияти ҳақида маълумот (резюме кўринишида);
  • Етказиб берувчининг сотиб олинаётган ускуна бўйича технологик жараён таърифи берилган рисола/буклетлар илова қилинган расмий тижорат таклифи;
  • Хориждан олиб келинган ва лизингга берилган ускуналар нархи бўйича давлат бошқаруви органлари томонидан тегишли тарзда вакил қилинган мустақил баҳоловчи/консалтинг компаниялари тақдим этган эксперт хулосаси
  • Ускуна сифати ва нархи, шунингдек тўловни амалга ошириш ва етказиб бериш шартлари келтирилган ва корхона рахбари томонидан тасдиқланган рақобатбардошлик рўйхати;
  • Хом ашё сотиб олиш, тамғалаш материаллари, тайёр маҳсулотни сотишга шартномалар ва қайдномалар;
  • Лизинг хизматларидан фойдаланиш ва лойиҳа бўйича муайян таъминотни тақдим этиш юзасидан барча таъсисчилар розилигини тасдиқловчи ҳужжат (корхона Низомига мувофиқ мазкур масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга орган йиғилиши баёнингнг асл нусхаси);
  • Лойиҳани амалга ошириш учун зарур ҳолларда рухсат берувчи ҳужжатлар нусхалари ( лицензия, мувофиқлик сертификати, рухсат берувчи гувоҳнома, табиатни мухофаза қилувчи органнинг ижобий хулосаси ва бошқалар);
  • Корхонанинг ваколатли рахбар ходимлари имзолари намуналари ва шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
  • Қайтариладиган лизинг ва гаров объектига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
  • Мустақил баҳолаш компаниясининг қайтариладиган лизинг ва гаров объекти бўйича хулосаси;
  • «Ўзбекэкспертиза» ваколатли идорасининг сотиб олинаётган ускуна юзасидан ТИФ БН (ТНВЭД) кодлари бўйича хулосаси;
  • Сотиб олинаётган ускунанинг Ўзбекистон Республикасида мавжуд стандартларга мувофиқ келиши тўғрисида «Ўзстандарт» хулосаси.