Ц
+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Тез-тез бериладиган саволлар

Босиб чиқариладиган версия
  • Кўчмас мулк бўйича лизинг шартномалари мажбурий нотариал тасдиқдан ўтиши шарт эмас. Айтиш жоизки, Фуқаролик кодекси кўчмас мулк бўйича олди-сотти шартномаларининг ҳам мажбурий нотариал тасдиғини талаб этмайди (уй-жой, квартиралар, уй-жой ёки квартиранинг бир қисми олди-сотти шартномалари бундан мустасно).  
    Бироқ лизинг объектининг олди-сотти шартномаси ҳам, лизинг шартномаси ҳам Кўчмас мулк давлат кадастрида мажбурий давлат рўйхатидан ўтиши керак. Фуқаролик кодексининг 84-моддасида кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа буюм ҳуқуқлари, ушбу ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши, ўтиши, чекланиши ва тўхташи давлат рўйхатидан ўтиши шартлиги белгиланган (Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва улар билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ҳам қаранг). Шу боис сотиб олувчида давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлган шартнома бўйича мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб юзага келади (ФКнинг 185-моддаси) ва олди-сотти шартномасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабга амал қилиниши шарти билангина кўчмас мулкни лизингга бериш мумкин.  
    Шунингдек, битимни (ҳам олди-сотти шартномалари, ҳам лизинг шартномалари) давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги талабга амал қилмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим аҳамиятсиз ҳисобланади.  
  • Лизинг муддати деганда лизинг олувчи лизинг шартномасига мувофиқ лизинг объектига эгалик қиладиган ва ундан фойдаланадиган муддат тушунилади. Лизинг муддатини лизинг шартномаси муддатидан фарқ қилиш керак. Одатда, лизинг шартномаси муддати узоқроқ бўлади. Лизинг муддатининг бошланиши тарафлар томонидан шартномада мустақил равишда белгиланади. Одатда, бу лизинг объектини қабул қилиш-бериш далолатномасини имзолаш пайти ҳисобланади.  Бироқ тарафлар, масалан, лизинг муддати лизинг объектини фойдаланишга киритиш пайтидан ҳисоблана бошлашини белгилашлари мумкин. Шунга мос равишда лизинг муддатининг тугаши лизинг объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишнинг тўхташи билан боғлиқ. Ушбу дақиқа, одатда, лизинг шартномаси муддатининг якунланиши пайти ҳисобланади.

  • Ҳа, Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 4 декабрда №1192 рақам остида рўйхатга олинган 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, лизингга олинган асосий воситалар қайта баҳоланиши керак бўлган асосий воситалар тоифасига тушади.
  • Ўртача йиллик қолдиқ қиймат солиқ даври, яъни солиқ йили (СКнинг 268, 270-моддалари) ҳар бир ойининг охирги санасига объектлар қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматлар) қўшганда ҳосил бўладиган сумманинг 1/12 қисми сифатида ўсиб борувчи натижа билан белгиланади. Қолдиқ қиймат объектнинг дастлабки (тикланувчи) қиймати ва у бўйича ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Йил ўртасида лизингга олинган объектнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати объект корхонанинг асосий воситалари таркибига киритилган (“Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар” 0310 ҳисобига қабул қилинади) ойдан бошлаб худди шу тартибда аниқланади.