+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International А.О.» АЖ ҚК корпоратив облигацияларни чиқаради

Босиб чиқариладиган версия

572

Акциядорларнинг 2019 йил 5 декабрда ўтказилган навбатдан ташқари Умумий йиғилишида (кворум 100%) умумий қиймати 25 млрд сўмлик корпоратив облигацияларни чиқариш ҳақида қарор қабул қилинди. Облигациялар 3 (учта) алоҳида нашр кўринишида чиқарилади: 1 йил муддатга умумий миқдори 8 млрд сўмлик облигациялар йиллик 18% белгиланган ставка бўйича; 2 йил муддатга умумий миқдори 8 млрд сўмлик облигациялар йиллик 19% белгиланган ставка бўйича; 3 йил муддатга умумий миқдори 9 млрд сўмлик облигациялар йиллик 20% белгиланган ставка бўйича. Бунда облигациялар чекланмаган шахслар доирасида оммавий жойлаштирилади.

Компаниянинг корпоратив облигацияларини «Тошкент» Республика фонд биржаси акциядорлик жамиятининг биржа котировка варағига киритиш режалаштирилмоқда.