+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

“Yili Star-River Trade & Business Co. Ltd.” (Хитой) ва “Uzbek Leasing International A.O.” компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланиши

Босиб чиқариладиган версия

740


2019 йил 09 декабрь куни Тошкентида «Uzbek Leasing International A.O.» офисида Yili Star-River Trade & Business Co. Ltd.” (Хитой) ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш бўлиб ўтди. Келишув иштирокчилари ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдиришди, шунингдек компаниямиз воситачилигида Ўзбекистонда Хитойнинг қурилиш ва махсус техникани сотишда биргаликда иш олиб бориш ҳақида шартлашиб олишди.

“Yili Star-River Trade & Business Co. Ltd.” 2000 йил Хитой Халқ Республикасида (ХХР) ташкил этилган ва Марказий Осиё ҳудудида Хитойда ишлаб чиқарилган йўл, қурилиш ва махсус техникани сотиш бўйича еткакчи савдо компания-дилерлардан бири ҳисобланади.


Ўзбекистонда, компания Ваколатхонаси ўз фаолиятини 2009 йилдан буён олиб боради. “Yili Star-River Trade & Business Co. Ltd.” компанияси “Bei Ben Heavy Duty Truck Co. Ltd.” (North-Benz) заводи маҳсулотларини, айнан эса автосамосваллар, ўриндиқли юк тортгичлар, цемент ташувчилар, ёқилғи қуювчилар, трейлерлар ва бошқа техникаларни сотиб бўйича эксклюзив дилер ҳисобланади. “Bei Ben Heavy Duty Truck Co. Ltd.” (North-Benz) нафақат Mercedes-Benz (Германия) лецензияси бўйича ишлаб чиқариладиган фуқаролик техникаси, балки ҳарбий мақсаддаги техниканинг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, заводнинг маҳсулотлари юқори сифат ва ишончлилик билан ажралиб турадики, бу “Bei Ben Heavy Duty Truck Co. Ltd.” компаниясига Хитойдаги ўзига ўхшаш ишлаб чиқарувчилар орасида етакчи мавқеларни эгаллаш имконини берди.

Шунингдек, айни пайтда, “Yili Star-River Trade & Business Co. Ltd.” қуйидаги Хитой саноати корхоналарининг расмий дилери ҳисобланади: -CAMC ANHUI HUALING AUTOMOBILE Co., Ltd. (самосваллар, юк тортгичлар, цемент ташувчилар, миксерлар ва ҳ.к.); Jingong Fujian Jingong Machinery Co., Ltd. (фронтал юклагичлар, экскаваторлар); Dadi – “Inner Magnolia Firmaco Dadi Engineering Machinery Co. Ltd”. (бульдозерлар); XGMA – “XIAMEN XGMA MACHINERY Co. Ltd.” (фронтал юклагичлар, автогрейдерлар, вибрацион тандемли ғалтакмолалар); Jonyang “Guizhou Jonyang Kinetics Co. Ltd.” (экскаваторлар); FOTON – “Beiqi Foton Motor Co., Ltd” (автосамосваллар, оғир юк тортгичлар, цемент ташувчилар, ёқилғи қуювчилар); Atlas – “Atlas Construction Machinery Co. Ltd.” (экскаваторлар); XCMG – “Xuzhou Construction Machinery Manufacturing Plant” (автокранлар, автогрейдерлар, фронтал юклагичлар); Shantui – “Shantui Construction Machinery Co., Ltd” (бульдозерлар, қувур ётқизувчилар, автогрейдерлар, ғалтакмолалар); DONGFENG – “DONGFENG Motor Company LTD” (автосамосваллар, автобетонқоргичлар, ўриндиқлик юрк тортгичлар).


“Yili Star-River Trade & Business Co. Ltd.” сотадиган барча маҳсулотлар завод кафолатига эга, шунингдек компаниянинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси авторлашган сервис марказларида кафолатдан сўнгги хизмат кўрсатишни таъминлайди.