+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Қозоғистоннинг «KMF» Микромолия ташкилоти делегацияси «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК офисида бўлди

Босиб чиқариладиган версия

764


2019 йил 06 ноябрь куни «Uzbek Leasing International A.O.» Акциядорлик жамияти Қўшма корхонаси офисида «KMF» Микромолия ташкилоти делегациясининг «Uzbek Leasing International A.O.» ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. «KMF»дан делегация таркибида компания Бошқаруви раиси Жусупов Шалкар Амангосович, Бошқарув раисининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Нигматуллаев Даур Калмуратович ва Брендни илгари суриш бўйича бошқарма менежери Шарипова Сандугаш иштирок этди.

Учрашув Ўзбекистон микромолия хизматлари бозорининг жорий ҳолатини ва KMF ҳамда «Uzbek Leasing International A.O.» ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бўлғуси имкониятларини муҳокама қилиш доирасида бўлиб ўтди.

Маълумот учун.

«KMF» ММТ – Қозоғистоннинг йирик микромолия ташкилотидир. Бош офиси Алмати шаҳрида жойлашган. Ташкилотга 1997 йил 20 ноябрда асос солинган. Ўтган давр мобайнида «KMF» микромолия ташкилоти Марказий Осиё минтақасидаги постсовет мамлакатлари орасида микромолия секторининг етакчиларидан бирига айланди. Компаниянинг 2018 йил 31 декабрь ҳолати бўйича ҳисобот маълумотларига кўра, KMF нинг умумий активлари 129,2 млрд тенгени (2017 йил билан солиштирганда 25% га ўсиш), соф фойдаси – 10 млрд тенгени (2017 йил билан солиштирганда 81% га ўсиш) ташкил қилган. Ташкилотнинг кредит портфели резервларни ҳисобдан чиқаришдан олдин 122,7 млрд тенгени ташкил қилган.


2017 йилда компания Қозоғистон микромолия ташкилотлари орасида биринчилардан бўлиб Жаҳон Банки Гуруҳига кирувчи Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) томонидан ташкил қилинган хорижий инвесторлардан 44 млн АҚШ доллари миқдорида синдикатланган кредитни олишга муваффақ бўлди. Ушбу кредит бўйича хорижий инвесторлар синдикати микромолия бозорининг етакчи молиявий компанияларини ўз ичига олади, хусусан: Microvest (США), Bank im Bistum (Германия), Incofin (Бельгия), Symbiotics (Швейцария).

Шунингдек компания Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ)дан микро, кичик ва ўрта бизнесни кредитлаштиришга ҳамда “Аёллар бизнесда” лойиҳаси доирасида кредитлаштириш ишларига 3,5 млрд тенге миқдорида қарз маблағини ҳам олди.

2018 йилда KMF компанияси IFC дан 82 млн АҚШ доллари миқдорида микромолия ташкилотлари бозори тарихидаги энг йирик синдикатланган кредитни олишга муваффақ бўлди. Ушбу маблағлар KMF га уч йил муддатга 27 млрд тенгега яқин эквивалент миқдорда миллий валютада бир нечта транш билан тақдим этилмоқда.

Айни пайтда KMF ўз фаолиятини Марказий Осиёда янада кенгайтириш йўлларини изламоқда, Ўзбекистоннинг микромолия бозори эса ушбу йўналишда устувор ҳисобланади.