+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«O’zavtosanoat-Leasing» МЧЖ офисида лизинг компанияларининг «UzAutoMotors» АЖ билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Босиб чиқариладиган версия

338


2019 йил 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида «O’zavtosanoat-Leasing» МЧЖ лизинг компанияси ва «UzAutoMotors» АЖ ташаббуси билан Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси иштирокида Ўзбекистоннинг етакчи лизинг компаниялари раҳбарларининг давра суҳбати форматидаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни лизинг воситасидан фойдаланган ҳолда сотиш истиқболларига доир масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек автолизингни молиялаштиришда юзага келаётган лизинг компанияларининг муаммолари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича мамлакатда маҳаллий енгил автомобиллар лизингини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни батафсил ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар ва механизмларни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди.