+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» офисида «Газпромбанк Лизинг» АЖ (Россия) билан музокаралар ўтказилди

Босиб чиқариладиган версия

219



2019 йил 08 август куни «Uzbek Leasing International A.O.» офисида «Газпромбанк Лизинг» (Россия) (https://www.gpbl.ru) ва «Uzbek Leasing International A.O.» Акциядорлик жамияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида икки мамлакат лизинг компаниялари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Газпромбанк Лизинг» АЖ — универсал лизинг компанияси бўлиб, у 2003 йилда таъсис қилинган. Компания молия соҳаси, нефть-кимё тармоғи, машинасозлик ва медиа бизнесида фаолият кўрсатувчи йирик компанияларни бирлаштирувчи Газпромбанк Гуруҳининг бир қисми ҳисобланади. Газпромбанк Лизинг ўз фаолиятини «Газпромбанк» АЖ минтақавий тармоғи орқали амалга оширади, у бутун Россия ҳудуди бўйлаб 20 та филиалга ҳамда 350 дан ортиқ савдо нуқталарига эга.

Газпромбанк Лизинг давлатнинг барча асосий имтиёзли лизинг дастурларида қатнашади ва Россия Федерацияси Саноат ва Савдо вазирлиги ҳузуридаги Саноатни ривожлантириш фондининг ва Беларусь Республикаси Ҳукуматининг ваколатли лизинг компанияси ҳисобланади.

Бугунги кунда «Газпромбанк Лизинг» АЖ лизинг бозорида етакчи позициялардан бирида бормоқда ва Россиянинг йирик лизинг компаниялари ТОП-10 талигидан жой олган.