+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси»нинг 2019 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Босиб чиқариладиган версия

2230


2019 йилнинг 19 июль куни “Simurg” бизнес маркази биносида “Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси”нинг 2019 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ҳисобот даврига якун ясалди ва мамлакатимиз лизинг бозорининг кейинги вазифалари ҳамда устувор ривожланиш йўналишлари белгиланди.


2019 йилнинг 1-ярим йиллиги якунларига кўра, республика лизинг хизматлари бозорида 44 та лизинг берувчи лизинг фаолияти билан фаол шуғулланган бўлиб, улардан 15 таси банклар ҳисобланади. Ҳисобот даврида лизинг амалиётларининг умумий портфели 4 трлн. 351 млрд.сўмни ташкил қилган. Лизинг берувчилар томонидан 5202 та лизинг битими тузилган, уларнинг ҳажми 1 трлн. 189 млрд.сўмни ташкил қилиб, бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 52,2% га ёки 409 млрд.сўмга кўп.

Лизингга берилган объектлар орасида, ярим йиллик якунлари бўйича, қишлоқ хўжалик техникаси етакчилик қилмоқда, унинг лизинг битимлари умумий тузилмасидаги улуши 39,9% ни ташкил қилди. Шунингдек лизингга технологик ускуналар (37,4%) ва автотранспорт (20,6%) тақдим этиш билан боғлиқ битимлар ҳам сезиларли бўлган. Ўз навбатида, лизингга кўчмас мулк ва мулкий мажмуаларни тақдим этиш кўрсаткичлари кескин пасайиб, бозорнинг бор-йўғи 2,1% ни ташкил қилган.


Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида «O'zagrolizing» (470,9 млрд. сўм), «Nano Lizing» (186,7 млрд. сўм), «Qurilishmashlizing» (135,9 млрд. сўм), «Uzbek Leasing International A.O.» (82,3 млрд. сўм), и «O’zavtosanoa-Leasing» (64,8 млрд. сўм) компаниялари бозорнинг йирик иштирокчиларига айланган.

Банклар орасида ҳисобот даврида «Ipoteka Bank» (38,9 млрд. сўм), «Ipak Yo’li Bank» (11,2 млрд. сўм), «Qishloq Qurilish Bank» (9,1 млрд. сўм), «Turon Bank» (2,8 млрд.сўм), «Mikro Kredit Bank» (2,6 млрд. сўм) банклари йирик лизинг берувчилар қаторидан ўрин олган.


2019 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган янги лизинг битимларида Тошкент шаҳри 41,8% билан энг катта улушга эга бўлиб турибди, иккинчи ва учинчи ўринларда мос равишда 8,7% ва 8,3% билан Қашқадарё вилояти ва Тошкент вилояти бормоқда.