+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) билан музокаралар ўтказди

Босиб чиқариладиган версия

352


2019-йилнинг 27 июь куни «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ раҳбарияти ва Осиё Тараққиёт Банкининг  (ОТБ) Christine Engstrom (Кристин Энгстром) хоним, Хусусий Сектор Молия Институтлари Гуруҳининг директори бошчилигидаги делегацияси билан музокаралараи бўлиб ўтди.

Учрашув Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) билан ҳамкорликни янада ривожлантириш  доирасида бўлиб ўтди.

«Uzbek Leasing International A.O. АЖ  – ОТБ кредит линиясини олган Ўзбекистондаги биринчи лизинг компанияси ҳисобланади. ОТБ жалб қилинган кредит линияси миқдори 10 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

2018-йилнинг январидан 2019-йилнинг май ойига қадар, компания томонидан ОТБ кредит линияси бўйича Ўзбекистонда паррандачилик, текстиль саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқа соҳалардаги хусусий ва кичик бизнес корхоналарининг  43 та лойиҳаси  тасдиқланди ва молиялаштирилди. Таъкидлаш лозимки, ОТБ кредит линиясининг воситалари Тошкентдан ташқарида жойлашган хусусий сектор корхоналарига ва аёллар ташкилотнинг 50% дан ортиғига эгалик қиладиган ёки бошқарадиган корхоналарга устувор тарзда йўналтирилди.

Музокаралар жараёнида томонлар ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан ОТБ томонидан Ҳукумат кафолатисиз тўғридан-тўғри хусусий секторга қўшимча молиялаштириш ҳажмларини тақдим этиш; бизнес жараёнларни оптималлаштириш ва ҳамкорликдаги янги лизинг маҳсулотларини яратишда лизинг компаниясига техник кўмакни ташкил қилиш; Ўзбекистон лизинг берувчилари учун семинар-тренинглар ташкил қилиш ва ўтказишда ОТБ экспертларини жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Томонлар ўрнатилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш ниятларини тасдиқлашди.