+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига (рўйхат бўйича)

Босиб чиқариладиган версия

389

«Uzbek Leasing International A.Ж.» Сизга ўзининг чуқур ҳурматини ва ишингиз ривожига энг яхши тилакларини билдиради.

Мазкур хат орқали Uzbek Leasing International, CNH Industrial билан ҳамкорлик доирасида, CNH Industrial компаниясининг техникаси борасида маълумотлар тақдим этиладиган семинарда иштирок этишга чақиради.

Семинар қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар учун мўлжалланган.

Компания қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникасини (Case ва New Holland оиласи брендлари), юк автомобиллари, тижорат автомобиллари, автобуслар ва махсус транспорт воситаларини, шунингдек саноатда ва денгизда қўллаш учун куч агрегатларини (FPT Industrial) лойиҳалаштиради, ишлаб чиқаради ва сотади. CNH Industrial, дунёнинг барча асосий бозорларида иштирок этган ҳолда, ўз компаниясини дунёнинг тез ўсиб бораётган бозорларида, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил этиш орқали, кенгайтиришга эътиборни қаратади. Ҳозирги пайтда CNH Industrial компаниясининг 66 та ишлаб чиқариш корхоналарида ва 53 та илмий-тадқиқот марказларида 63 000 дан ошиқ киши меҳнат қилади. Компания 180 та мамлакатда фаолият олиб боради.

Семинар 2019 йил 25 июнь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 15, «City Palace» отели («Grand Ballroom»зали) манзили бўйича бўлиб ўтади.

Семинарда иштирок этиш бепул. Қизиққан томонлар, олдиндан ёзилиш учун +99878 120-02-02 телефонлари орқали ёки syun@uzbekleasing.uz электрон почта манзили бўйича мурожаат қилишлари мумкин.


Ҳурмат билан,

Бош Директор                                                                                                             Мустафоев З.Б.

 

Баж. Юн Станислав

Тел.: (+99878) 120-02-02

Сот. :(+99893) 546-52-90