+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ акциядорларининг 76-йиллик умумий йиғилиши ҳақидаги хабар

Босиб чиқариладиган версия

1352

Кузатув кенгаши «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ("Жамият") акциядорларининг 76-йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади. (манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100066, Тошкент шаҳри, Чилонзор туман, Бешёғоч кўча, 1; e-mail: uzlease@sarkor.uz, Йиғилиш 2019 йил 26-июнь куни соат 14:00 да қуйидаги манзилда бўлади: Ўзбкистон Республикаси, 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод туман, Амир Темур кўча, 88 а уй. Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 26-июнь соат 13:30 да бошланади.

Кун тартиби:

1. Жамият саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият акциядорлари 76-йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

4. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2018 йилдаги Жамият молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича хулосасини кўриб чиқиш.

5. Жамият Бош Директорининг 2018 йил натижалари бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.

6. Жамият Аудиторининг 2018 йилдаги Жамият молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича хулосасини кўриб чиқиш.

7. Жамиятнинг 2018 йилдаги фаолияти буйича йиллик ҳисоботни, бухгатерлик баланси, даромад ва зарар ҳақидаги ҳисоботни тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 молиявий-хўжалик йилидаги соф даромадини тақсимлаш.

9. 2018 йил натижалари бўйича Жамият даромадидан дивиденд тўлаш.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12. Жамият Бош Директори билан тузилган шартномани узайтириш (қайта тузиш) масаласи.

13. 2019 йил натижалари бўйича Жамият фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг миллий бухгалтерлик ҳисоби стандартлари (МБҲС) ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш учун мустақил аудиторлик ташкилотини тайинлаш ва мустақил аудиторларнинг хизмат ҳақини белгилаш.

14. Жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзолари ва Бош Директорнинг доимий иш ҳақини белгилаш.

15. Жамият жйлашган манзил (почта манзили) ва Жамият электрон почтаси ўзгарганини тасдиқлаш.

16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

17. Жамият акциядорлари умумий йи-илиши ҳақидаги Низомга қўшилган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

18. Жамиятни ўрта ва узоқ муддатда ривожлантириш стратегиясига қўшилган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

19. Жамият ва Беларус Республикаси Саноат вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги Келишувни тасдиқлаш. 

Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун Акциядорлар рўйхати тузилиши хабар қилинадиган кун: 2019 йил 03-июнь

Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун Акциядорлар рўйхати тузиладиган кун: 2019 йил 20-июнь

Акциядорлар вакиллари паспорт ва тегишли тартибда расмийлаштирилган ишонч хати билан келишлари керак.

Акциядорлар йиғилиш бўлишидан олдин қуйидаги манзилда Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида кўриладиган масалалар билан танишишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод туман, Амир Темур кўчаси, 88а

04.06.2019 йил