+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Янги лойиҳани молиялаш муваффақият билан тугади

Босиб чиқариладиган версия

1734

«Uzbek Leasing International A.О.» АЖ Навоий вилоятидаги SPUTNIK KARMANA INVEST МЖЧга (Жанубий Корея) «Hyundai Construction Equipment Co., Ltd.» компаниясининг HYUNDAI Robex R210W-9S ғилдиракли экскаваторини, (Хитой Халқ Республикаси) «Xuzhou Heavy Machinery Co., Ltd.» компаниясининг олдидан юклайдиган XCMG ZL50GN юклагичини ва (Хитой Халқ Республикаси) «Henan Hongxing Mining Machinery Co., Ltd.» компаниясининг соатига 100-180 тонна қувват билан ишлайдиган тош майдалагич ва ажратгич линиясини лизингга берди.

Лойиҳанинг 70% Осие Тараққиет Банки (ОТБ) хориж валютасидаги кредит линияси ҳисобидан, 30% эса «Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг ўз маблағи ҳисобидан, хориж валютасига алмаштирилиб сўмда молияланди. Махсус техника билан тош майдалагич ускуна корхона фаолиятининг янги йўналишини очиш - қурилиш материаллари, яъни, қум ва ўлчами турли шағал ишлаб чиқариш учун харид қилинди. Компаниямиз шу билан «SPUTNIK KARMANA INVEST» МЧЖнинг иккинчи лойиҳасига молия ажратди.

«SPUTNIK KARMANA INVEST» МЧЖ билан боғлиқ биринчи лизинг лойиҳасида компаниянинг жорий фаолиятини кенгайтириш учун сиқилган табиий газни чакана сотиш жиҳозлари олинган эди. Шу мақсад билан 2013 йилнинг май ойида компания «Uzbek Leasing International A.О.» АЖ орқали табиий газда (метанда) ишлайдиган газ моторли транспортни газ билан тўлдирадиган автомобилни газга тўлдирадиган компрессор станциясини (АГТС) харид қилган эди. Жиҳозни Жанубий Кореянинг «Kwangshin Machine Industry Co., Ltd.» ишлаб чиқарган ва етказиб берган.

Лойиҳаларингизни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозироқ компаниямизга мурожаат қилишингиз мумкин!

«Uzbek Leasing International A.О.» компаниясининг идорасига телефон қилиб лизинг олиш билан боғлиқ саволларингизга жавоб олишингиз мумкин: (+99878) 120-02-02, (+99890) 338-43-68 ёки Навоий вилоятидаги вакилимиз Ўктам Болтаевга мурожаат қилишингиз мумкин: Тел.: +998933158982

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод туман, Амир Темур катта кўчаси, 88А, «SIMURG» бизнес маркази.

Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси.