+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

International A.O компанияси билан ЕТТБ 5 млн. долларлик кредит битимини имзолади

Босиб чиқариладиган версия

639


2019 йил 22-май куни Тошкентда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ўртасида 5 млн. долларлик кредит битимини имзолаш тадбири бўлиб ўтди. Кредитга ажратиладиган маблағ Ўзбекистон Республикасидаги кичик ва ўрта корхоналарининг лизинг лойиҳаларини молиялашга йўналтирилади.

1996 йили тузилган «Uzbek Leasing International A.O.» иқтисодиёт турли тармоқларида ишлайдиган корхоналарга автотранспорт воситалари, махсус техника ва жиҳозларни лизингга берадиган универсал лизинг компанияси ҳисобланади.

«Uzbek Leasing International A.O.» таъсисчиларидан бўлган ЕТТБ лизинг компаниясининг кўп йиллик ишончли ҳамкори саналади. Ташкилотлар ҳамкорлик қилган даврда ЕТТБ «Uzbek Leasing International A.O.» АЖга 10 млн. АҚШ долларига тенг кредит ресурсларини тақдим этган. ЕТТБ бундан ташқари компанияга кредитни таҳлил қилиш, хавфни бошқариш, бошқариш ҳисоби тизимини ривожлантириш ва бир қанча бошқа масалаларда техник ёрдам бериб келаяпти.

Бундан ташқари, “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ охирги 2 йилда Осиё Ривожланиш Банки (ОРБ), Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ХСРИК), Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК), AKA Bank (Германия), Incofin инвестиция жамғармаси (Белгия) КДБ Банк ва кўплаб бошқа халқаро молия ташкилотлари билан умумий 35 млн. АҚШ долларига тенг шундай кредит битимларини тузди ва уларнинг ҳисобига тиббиёт, деҳқончилик, қурилиш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари саноати ва кўп бошқа соҳалардаги 100 дан ортиқ лойиҳага молия ажратди. 

“Uzbek Leasing International A.O.” компанияси йилига 8% тўлов олиб 5 йил муддат билан Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес корхоналари лизинг лойиҳаларига миллий ёки хориж валютасида 3 млн. АҚШ долларигача молия беради. 


"Uzbek Leasing International A.O." – Воқеликка айланаетган ғоялар.

Манзил: Юнусобод туман, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88-А
Мўлжал: метронинг “Бодомзор” бекати

Тел: (+99878) 120-02-02 
Интернетдаги саҳифамиз: uzbekleasing.uz
E-mail: info@uzbekleasing.uz
Facebook: fb.com/uzbekleasing
Instagram: @uzbekleasing