+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Бизнинг муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз

Босиб чиқариладиган версия

197

«Uzbek Leasing International A.О.» АЖ Навоий вилоятидаги «Zarafshon Golden Drivers» МЧЖга Хитой Халқ Республикасининг «Xingtai Penghao Machinary Manufacturing Co., LTD»  компаниясининг эгилувчан арматура чиқарадиган линия тўпламини лизингга берди. Лойиҳани «Uzbek Leasing International A.О.» АЖ ўз маблағидан, чет эл валютасига алмаштириб сўмда молиялаштирди. Жиҳоз эгиладиган арматура, шу жумладан, каркаслар учун хомут, чангак ишлаб чиқарадиган янги корхона тузиш учун сотиб олинди. Ҳозир Ўзбекистонда эгиладиган темир буюмлар шакли ҳар хил темир бетон буюм (ТББ) каркасларини мустаҳкамлашга, эгилган арматура ва симдан турли маҳсулот чиқаришга ишлатилади. Ғиштдан қуриладиган бино деворлари ҳам эгилган темир буюмлар билан мустаҳкамланади. Чангак ва хомутлар каркас, жониворлар учун қафас, тўсиқ, панжара ва беркитадиган конструкциялар ясашга ишлатилади.



Лойиҳаларингизни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозирнинг ўзидаёқ бизга мурожаат қилинг! 

Лизинг олиш бўйича барча маълумотларни «Uzbek Leasing International A.О.» компаниясининг офисига (+99878) 120-02-02, (+99890) 338-43-68 рақамлари орқали қўнғироқ қилган ёки ҳудудий ваколатхоналаримизга мурожаат қилган ҳолда олишингиз мумкин.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, «SIMURG» бизнес маркази. Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси.