+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Хамкорларимиздан янгилик!

Босиб чиқариладиган версия

1310


«Минск автомобиль заводи» ОАЖ (БЕЛАВТОМАЗ холдингининг бошқарувчи компанияси) шўъба корхонаси ва унинг расмий дистрибьютори бўлган "МАЗ-Тошкент" МЧЖ ЧЭК директори Валерий Жигунов бугунги кунда Тошкентда қандай техника ишлаб чиқарилаётгани ва автоконцерн ўз олдига қўйган вазифалар ҳақида Sputnik нашрига сўзлаб берди.

Минск автозаводининг маҳсулоти “Ўзэкспомарказ”да очилган халқаро саноат кўргазмаси доирасида тақдим этилди. МАЗ маҳаллий корхонада ишлаб чиқарилаётган махсус техниканинг бирдагина бир нечта моделини намойиш этди. Булар автокран ва ёнилғи қуйиш техникаси ҳамда кузовининг ҳажми 20 кубометргача бўлган самосваллар.

"Биз ишлаб чиқаришни ўзаро келишувларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь давлатларининг “Икки томонлама муносабатларни иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитаси”ни бажариш доирасида бошлаб юбордик. Ҳозир KRANTAS заводи билан махсус техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликда ишлаяпмиз. Лойиҳа 2018 йил сентябрида бўлиб ўтган MADE IN BELARUS кўргазмаси якунлари бўйича корхона билан битим тузилганидан кейин Ўзбекистон Президентининг топшириғига биноан ишга тушди. Ҳозирнинг ўзидаёқ зарур сертификатларни олдик ва бу моделларни жорий этдик, энди оммавий ишлаб чиқаришга ўтамиз. Бугун Ўзбекистонда жуда кўп қурилиш ишлари кетмоқда, бу – йўллар, уй-жой қурилишлари, шу боис МАЗ автотехникаси республикада катта талабга эга", — таъкидлади Жигунов.

Конкрет ҳажмларга тўхтар экан, Жигунов улар кейинроқ маълум бўлишини, чунки маҳсулот жуда мураккаб эканини ва у белорусиялик ишлаб чиқарувчиларнинг шассиларини маҳаллий заводларда тайёрланадиган устқурмалар билан бирлаштириш учун пухта ишланишни талаб қилишини қайд этди.

Келгусида МАЗ компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган махсус техникани бу машиналар катта талабга эга бўлган қўшни Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Манба https://uz.sputniknews.ru/radio/20190327/11097372/Zhigunov-spetstekhnika-MAZ-nuzhna-Uzbekistanu-perezhivayuschemu-stroitelnyy-bum.html