+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«UzbekLeasingInternationalA.O.» Акциядорлик жамияти МДҲда Ислом Банкинги ва Молияси бўйича Форумда қатнашмоқда

Босиб чиқариладиган версия

1605


 2019 йилнинг 2 май куни, Тошкентда илк бор “МДҲда Ислом Банкинги ва Молияси бўйича Форум” ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси (ЎБА), Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК), Ислом Молияси бўйича Халқаро Шариат Тадқиқотчилик Академияси (ISRA) ва Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси (ЎЛБУ) кўмагида AlHuda Ислом банкинги ва иқтисодиёти маркази (CIBE) ушбу тадбирнинг ташкилотсига айланди.


Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун ислом банкинги мавзусининг долзарблиги тоборо ошмоқда. Ислом молияси ва суғуртасини МДҲ мамлакатлари, айниқса Ўзбекистон учун барқарор молиявий ечим сифатида илгари суриш ҳамда у ҳақдаги хабардорликни тан олиш форумнинг мақсади ҳисобланади. Хусусан, форум жараёнида ислом банклари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди, ислом молиясининг асосий воситалари белгилаб олинди, ислом банкингининг жаҳондаги муҳим ривожланиш босқичлари таҳлил қилинди ва уни тўлақонли жорий этишга тўсқинлик қилаётган муаммолар ёритилди. Шунингдек МДҲ мамлакатларининг иқтисодиётлари доирасида ислом воситаларини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар баён этилди.


Шу ўринда, ислом банкингини молиялаштиришнинг муқобил воситаси сифатида ривожлантириш ва уни мамлакатимиз шароитларида қўллаш имкониятларини баҳолаш ушбу тадбирнинг Ўзбекистон учун муҳим жиҳатлардан бири бўлганини таъкидлаш жоиз.


Бундан ташқари, форум доирасида Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси (ЎЛБУ) ва AlHuda CIBE ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.


Шу билан бирга, компаниямизнинг «BestMurabahaProduct” номинациясида мукофотланиши «UzbekLeasingInternationalA.O.» АЖ учун аҳамиятли воқеага айланди.

Қайд этиб ўтамиз, 3-4 май кунлари, форум давомида «Ислом банкинги, суғуртаси, ислом микромолиялаштириш жараёни ва SUKUK» мавзусида икки кунлик семинар ҳам ўтказилади.