+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Бухоро вилоятидаги ҳудудий вакилимиз

Босиб чиқариладиган версия

2701

2005 йилдан бошлаб ҳозиргача лизинг хизматлари бозорида «Uzbek Leasing International А.O.» АЖ компаниясининг 10 та ҳудудий ваколатхонаси Қорақалпоғистон Республикасида, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашкадарё, Сурхандарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фаол ишлаб келаяпти. Мамлакат вилоятларида ишлаётган ҳудудий вакилларимиз хусусий ва кичик тадбиркорлик субъектларига таклиф қилинаётган лизинг маҳсулотлари, уларнинг афзаллиги ва Компаниянинг хизматлари ҳақидаги зарур маълумотни тез тақдим этишади.

Ҳурматли дўстлар, бугун сизга Компаниямизнинг Бухоро вилоятидаги Ҳудудий вакили Каҳрамон Набиевни таништирамиз.


Компаниянинг Бухоро вилоятидаги портфелида ҳозир умумий 8,3 млн. АҚШ долларига тенг 56 та лизинг лойиҳаси бор. Буларга хусусан қурилиш техникаси ва махсус техника сотиб олиш, юк ва йўловчи транспортларини харид қилиш, текстил жиҳозлари, мебел ишлаб чиқарадиган жиҳозларни олиб келиш ва бошқа лойиҳалар киради.

Uzbek Leasing International А.O.» АЖ Осиё Ривожланиш Банкининг (ОРБ) кредит линияси ҳисобидан молиялаштирган лойиҳалар биринчи бўлиб Бухоро вилоятида амалга оширилганини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Хусусан, 2018 йили бу ҳудудда Компаниямиз ОРБнинг умумий 1,5 млн. АҚШ долларига тенг кредит линиясини (6 та лойиҳани) амалга оширди.


Компаниямиз ОРБ линияси бўйича Бухоро вилоятида муваффақият билан амалга оширган лойиҳаларга қуйидагиларни мисол қилишимиз мумкин:

  • «AL HAKIM PLUS» МЧЖ – лойиҳа “DONGJIA” (Хитой) компаниясининг тўқимачилик жиҳозларини лизингга олиб корхонанинг пахта толали мато ишлаб чиқаришини кўпайтиришга мўлжалланган.

  • «LE UAT DE BUKHARA МЧЖ» – лойиҳа MST-708-110 тўқимачилик жиҳози (Хитой) ва арқоқ машинани лизингга олиб корхонанинг дока ва тиббий бинт ишлаб чиқаришини кўпайтиришга мўлжалланган.

Ҳозир бу иккала текстил корхонаси маҳсулотини чет элларга, хусусан, Россия, Украина ва Молдовага экспорт қилаяпти.


Бундан ташқари, 2018 йили ОРБ кредит линиясидан олинган маблағ ҳисобига «Uzbek Leasing International А.O.» АЖ Бухаро вилоятидаги 4 та (тўртта) лизинг лойиҳасига молия берди:

  • «SHIJOAT TEKSTIL MASH» МЧЖ – лойиҳа доирасида лизингга “SANTEX RIMAR GROUP HAS” (Италия) компаниясининг қайчилайдиган машинаси олинган; лойиҳа корхона чиқараётган пахта толали сочиқни янгилаш ва хилини кўпайтиришга мўлжалланган;

  • «JAVOHIR GAZ SERVIS» МЧЖ – лойиҳасида лизингга 55 тонна юк кўтарадиган Zoomlion (Хитой) крани олинган;

  • «IBROXIMBEK TRANS» МЧЖ – лойиҳаси маҳаллий аҳоли билан келаётган меҳмонларга хизмат қилиш учун 3 та (учта) “Golden Dragon” , “Yutong” ва   “Wertstar” (Хитой) автобусини олишга мўлжалланган;

  • «AMUBUXOROKANALQURILISH» МЧЖ – лойиҳаси лизингга 3 та (учта) Sinomach (Хитой) занжирли булдозерини олишга мўлжалланган.

Бухоро вилоятидаги лизинг олувчиларнинг кўпи доимий мижозларимиз экани, янги лизинг лойиҳаларини олиш учун яна компаниямизга келиб туришларини ҳам айтиб ўтиш керак. Таклиф қиладиган хизматларимиз тез ва сифатли бажарилишининг асосий кўрсатгичи ҳам айнан шу ҳисобланади. «Uzbek Leasing International А.O.» АЖ компаниясининг биргаликда иккита ва ундан кўп лойиҳаларни муваффақият билан амалга оширган доимий мижозлари сирасига «UMID LADA» МЧЖ, «MADADKOR» МЧЖ, «Shofirkon Super Avto» МЧЖ, «SARQOR QURUVCHI» МЧЖ, «G’IJDUVON ZARANGARI QURILISH» ихтисослашган қурилиш-таъмирлаш корхонаси (ИҚТК), «JAYHUN» кичик ишлаб чиқариш корхонаси ва кўп бошқа корхоналар киради.

 

Бухоро вилоятидаги вакилимиз: Набиев Қаҳрамон Тўхтасинович
Телефони: (+998 90) 718-42-60, (+998 95) 600-42-56
Манзили: Ибн Сино кўчаси, 1, Бухаро шаҳри Бухоро вилояти, Узбекистон Республикаси
Электрон манзили: qnabiev@uzbekleasing.uz, itrast@mail.ru