+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Бизнинг компания 1995 йилда Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи ва экспорт махсулотлари хажмини кўпайтириш мақсадида молиявий лизинг орқали илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида яратилди. Хозирда нафақат Тошкент шахрида, балки республикамизнинг барча худудларида хам минтақавий вакиллар орқали фаол иш олиб бормоқдамиз.

 Бизнинг стратегиямиз:

  • технологик ускуналарни харид қилиш ва фойдаланиш учун ўрта ва узоқ муддатли молиялаштириш;
  • илғор техникаларни жалб қилиш;
  • хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун молиявий лизингга ускуна олишнинг кенг имкониятларини яратиб бериш ва Ўзбекистон Республикасида халқ истеъмол товарларининг ишлаб чиқарилишини кўпайтириш.

Биз мижозларимизнинг бизнесини модернизациялаш, кенгайтириш ва янгилаш учун инвестициялар киритамиз. Биз ўз ишимизни аъло даражада бажарганмиз, бажараяпмиз ва бажаришга доимо харакат қиламиз.
Биз иқтисодиётнинг турли хил секторлари учун молиялаштирамиз:
  • Машинасозлик
  • Енгил саноат (Текстиль)
  • Озиқ-овқат саноати
  • Қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш
  • Кимё саноати
  • Нефтгаз саноати
  • Қурилиш молларини ишлаб чиқариш
  • Қурилиш техникаси
  • Туризм/мехмонхона бизнеси
  • Тиббиёт ва фармацевтика
  • Автотранспорт (Юк ва йўловчи)
  • Ахоли учун турли хизматлар

Биз муваффақиятимизни бошқа меъёрлар билан баҳолайми:

«Uzbek Leasing International A.O.» — бу республика иқтисоди учун йўналтирилган инветициялар

«Uzbek Leasing International A.O.» — бу ахоли учун импорт ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш

«Uzbek Leasing International A.O.» — бу Республика минтақаларидаги минглаб янги иш жойларини яратиш

«Uzbek Leasing International A.O.» — бу ғояларнинг воқеликка айланиши