+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Республика мустақилликка эга бўлишининг илк йилларида, 90-йиллар бошларида, ЎзР ТИФ МБ, молиявий хизматлар бозори янада шаклланиб боришини таъминлаш мақсадида, лизинг компаниясини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ташаббус, Республика ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланишидан ташқари, жаҳондаги энг йирик молиявий институтларда катта қизиқиш уйғотди. Натижада, ЎзР ВМ 1995 йил 5 январдаги 6-сонли Қарорига асосан хорижий капитал иштирокидаги "Узбек Лизинг Интернешнл А.О." халқаро компанияси ташкил этилди.

Бизнинг акциядорларимиз қуйидагилардан ташкил топади:

  • Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки - 35%
  • Maybank (Malayan Banking Berhad), Malaysia - 35%
  • Ўзбек-Ўмон Инвестицион Компанияси - 30%.

Бугунги кунда компаниянинг устав капитали миқдори 9,113,588,786 сум ташкил этади.

ЎзР ТИФ МБ компания ташкил этилишининг ташаббускори бўлганлиги боис компания фаолиятини доимо қўллаб-қувватлаб келмоқда. "Узбек Лизинг Интернешнл А.О." фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида ЎзР ТИФ МБ томонидан, устав капиталига киритилган ҳиссадан ташқари, жами 10 млн. АҚШ доллари миқдорида олиш кунидаги ЎзР МБ курси бўйича миллий валютада револьвер кредит линияси тақдим этилган. Компания, шунингдек, ЎзР ТИФ МБ билан имзоланган хорижий кредит линияларидан фойдаланиб келмоқда.

Фаолият бошланган вақтдан бошлаб то 2001 йилгача компания бошқаруви Мэйбанкга топширилганлиги сабабли, бу Компания учун Мэйбанкнинг лизинг операцияларини амалга ошириш борасидаги тажрибасидан фойдаланиш, маҳаллий ходимларга жаҳон стандартлари бўйича лизинг лойиҳаларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича билим кўникмаларни бериш имкониятини яратди. Натижада, Компания ташкил этилиш кунидан бошлаб кўрсатадиган лизинг хизматлари доирасини сезиларли даражада кенгайтирди ва бугунги кунда молиявий хизматларни халқаро лизинг стандартлари савиясида кўрсатиб келмоқда.  

Битимлар акциядорларга тегишли маблағлар, компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига ҳам, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки, Халқаро молиявий корпорация, Малайзия Банки (Мэйбанк), Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ИХСРК) каби халқаро инвесторларнинг кредит линиялари, ЎзР ТИФ МБ, «АСАКА» ДАТБ, UzKDB каби маҳаллий банкларнинг кредит линиялари, ҳамда йирик ускуна етказиб берувчиларнинг кредитлари ҳисобига ҳам маблағ билан таъминланади.

«Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» — ўз ривожланишида замонавий бошқарув, молия ва маркетинг технологияларини қўллаши туфайли мижозлар базасини фаол кенгайтириб келаётган лизинг компаниясининг ўзига хос мисолидир. Шу билан бирга, бизнинг очиқ-ойдинлик тамойилимиз халқаро молиявий институтларни ҳам, маҳаллий банкларни ҳам узоқ муддатли молиялаштиришга жалб қилиш имкониятини яратади.

Фаолият бошидан бошлаб то ҳозирги вақтга қадар Компания портфелидаги лизинг лойиҳаларининг сони 750 тадан ошади. Республиканинг қарийб барча минтақалари бўйича амалга оширилган лойиҳалар асосида саноат маҳсулотларини ва халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда «Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» ўсиши сайин унинг мижозлари ҳам ривожланиб бормоқда, молиялаштирилаётган тармоқлар кўлами ҳам кенгайиб, географик кўлам эса катталашиб бомроқда. 2005 йилдан бошлаб ҳозирги вақтга қадар бутун республика бўйича Компаниянинг саккизта минтақавий ваколатхонаси очилди. 2005 йилда Самарқанд вилоятида ваколатхона очилди, 2009 йилдан бошлаб «Узбек Лизинг Интернешенл А.О.» компаниясининг Ҳоразм вилояти ҳамда Фарғона водийсидаги ваколатхоналари ишга туширилди. 2010 йилда Бухоро, Навоий вилоятларида ва Қорақалпоғистон республикасидаги ваколатхоналар ўз фаолиятини бошлади. 2012 йилда Қашқадарё вилоятида ҳам ваколатхона ташкил этилди. 2017 йилда компаниянинг Джиззах, Сырдарё ва 2018 йилда Андижон, Фарғона ва Сурхандарё вилоятларида худудий ваколатхоналар ишга туширилди